Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британиядаги Ланкастер университети олимлари диабетни даволаш учун мўлжалланган дори ёш билан боғлиқ касалликлар, шу жумладан, Альцгеймер касаллигига қарши курашиш учун қўлланилиши мумкинлигини аниқлади, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Fotolia

Фото: Fotolia

Тажрибада ДНКларида одамларда Альцгеймер касаллиги ривожланиши учун жавобгар бўлган генлар вариантлари бўлган трансген сичқонлардан фойдаланилди. Нейродегенерациянинг охирги босқичида ҳайвонлар организмига ўсиш омиллари аналогларини (GLP-1, GIP ва глюкагон) — тўқималар ривожланишини рағбатлантирувчи бирикмаларни ўз ичига олувчи учталик дори киритилди. Альцгеймер касаллигида одам миясида ушбу бирикмалар танқислиги кузатилади.

Натижалар дори кемирувчилар миясида тошмалар сонини камайтирганини, шунингдек, шамоллаш ва оксидланиш жараёни даражасини пасайтирганини кўратди, бу эса асаб ҳужайралари нобуд бўлишини тормозлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди