Нукус шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар ва туман кенгашларининг саккизтасига хизмат автомобиллари берилди. Бу ҳақда «Kruz.uz» хабар бермоқда.
Хизмат машиналари Ўзбекистон Президентининг 5 июль кунги ПҚ-5106-сонли фармонининг ижросини таъминлаш, Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 25 августдаги 207 б-сонли фармойиши асосида берилди.
Маросимда Вазирлар Кенгаши раиси Қ. Сариев, Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари О. Хамраев, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари М. Жуманов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси У. Жалменов, «Нуроний» фонди Қорақалпоғистон бўлими кенгаши раиси Ш. Уснатдинов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси А. Данияров сўзга чиқди.
Изоҳ (0)