Англия Премьер-Лигасининг 21-тур беллашувлари бугун — янги йил оқшомидаги 2 та беллашув билан ўз якунига етади.
Кеча — 30 декабрь куни 8 та беллашув ўтказилди. Жозе Моуриньо бошчилик қилаётган «Манчестер Юнайтед» футболчилари қаторасига учинчи турда дуранг ўйнади. Бунгача «Лестер» ва «Бёрнли»ни таслим қила олмаган «қизил иблислар», бу сафар «Саутгемптон» дарвозасига гол ура олмади.
Оқибатда Лондоннинг «Челси» клуби 2018 йилни «Юнайтед»дан олдинда қарши оладиган бўлди. Антонио Конте жамоаси ўз майдонида «Сток Сити»ни қабул қилиб, йирик — 5:0 ҳисобида зафар қучди. Бу «Челси»нинг жорий мавсумдаги энг йирик ғалабаси бўлди.
«Ливерпуль»ни эса навбатдаги бор Муҳаммад Салоҳ қутқарди. Мисрлик футболчининг дублидан кейин «Лестер» таслим этилди. Энди Юрген Клопп жамоаси яна битта ҳамла билан «Юнайтед»дан ўзиб кетишга уриниб кўради.
Сэм Эллардайс бошқарувидаги «Эвертон» кутилмаган мағлубиятга учради. Бунгача ливерпуллик футболчилар «Ливерпуль», «Челси» каби етакчилардан ҳам енгилмаганди. Энди эса оддийгина «Борнмут» мазкур жамоани таслим қилди.
Англия Премьер-Лигаси 21-тур беллашувлари 30 декабрь, шанба
Изоҳ (0)