Красноярскда номаълум шахс аэропортга портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида хабар берганидан сўнг, у ердаги одамлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар хизматидаги манбасига таяниб «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда аэропортдан учишлар амалга оширилмаяпти, «шунга қарамай терминалдаги барчаларни эвакуация қилиш бўйича қарор қабул қилинган».
Изоҳ (0)