28 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонликлар Янги йилда кетма-кет беш кун дам олади. Наврўзда ҳам. Мустақиллик байрамида ҳам. Ҳар иккала Ҳайитда эса уч кундан дам берилади.
2. Ўзбекистонликларнинг қарийб 90 фоизи Шавкат Мирзиёевнинг президент лавозимидаги фаолиятини ижобий баҳолайди. Мамлакат президентига ишонч рейтинги 2017 йил июль ойидаги 92,4 фоиздан 2017 йилнинг октябрь ойидаги 93,1 фоизгача ўсди.
3. ЎзА Острогожская ҳақида «расмий маълумотлар» берди. Бу маълумотлар саволларни янада кўпайтирди. Масалан, у собиқ молия вазири билан тил бириктириб, Президентни алдашда айбланган. Лекин вазирнинг исми айтилмаган (ҳар эҳтимолга қарши — мустақил Ўзбекистон тарихидаги барча молия вазирлари).
4. Тошкентда автомобилларга газ қуйиш шохобчасида газ баллони портлади. Ижтимоий тармоқларда изоҳ қолдирганлардан бири портлаш овози Сергелига қадар эшитилгани ҳақида ёзган.
5. Энрике Иглесиас концертининг фаол ёшларга бепул тарқатилган чипталари 5 млн сўмгача сотилмоқда. «Анави кўзойнакли бола текинга олган 4 та билетини 11 миллион сўмга сотмаяпти», — деди «Истиқлол»даги олибсотарлардан бири.
Изоҳ (0)