• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев кимё саноати вакиллари билан йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 декабрь куни кимё саноати корхоналарининг бугунги молиявий-иқтисодий ҳолати ва соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Давлат раҳбари қарори асосида 2017—2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Унда умумий қиймати 3,1 миллиард долларга тенг 43 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, саноат маҳсулотлари ҳажмини 2,4 марта, экспортни 2,7 баробар ошириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини 42,5 фоизга етказиш ҳамда 43 та янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, 3,2 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

    Тармоқнинг экспорт-импорт фаолиятини тартибга солиш, ташқи савдо жараёнлари шаффофлигини таъминлаш, энг асосийси, ташқи бозорларда кимё маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш, рақобатбардош ва жозибадорлигини янада оширишни таъминлаш мақсадида «Ўзкимёимпекс» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.

    Бироқ тармоқда узоқ йиллар давомида сақланиб келган тизимли муаммолар ҳанузгача ўз ечимини топгани йўқ. Масалан, минерал ўғит ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари оғир молиявий аҳволга тушиб қолган.

    Қишлоқ хўжалигини молиялаштиришга умуман эътибор берилмагани ёки масалага юзаки ёндашилгани ушбу соҳадаги ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида нуқсонлар юзага келишига сабаб бўлмоқда, деди Президент.

    Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган минерал ўғитлар билан боғлиқ харажатлар қопланмаяпти. Натижада кимё корхоналарининг ишлаб чиқаришга сарфланган табиий газ, электр энергияси, фосфорит хом ашёси, олтингугурт кислотаси ва бошқа турдаги товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш борасидаги имкониятлари чекланиб, кредитор қарздорлик ўсиб кетмоқда.

    Шу муносабат билан 2018 йилдан бошлаб, истеъмолчиларга минерал ўғит етказиб бериш «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳузурида ташкил қилинадиган «Ягона агент» воситачилигида биржа савдолари орқали амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

    Айни пайтда ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг таннархини пасайтириш ва тармоқ корхоналарининг рентабеллик даражасини ошириш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Хусусан, азотли ўғитлар таннархининг 67 фоизини энергия ресурслари ташкил этади. 2017 йилда «Фарғонаазот» корхонаси, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи, Қўқон суперфосфат заводи, «Аммофос-Максам» ва «Максам-Чирчиқ» бирлашмаларида ишлаб чиқариш паст рентабелли бўлган, «Навоийазот» корхонаси эса йилни зарар билан якунлаши кутилмоқда. Бундай шароитда корхоналарнинг ўз айланма маблағларини шакллантириш имконияти бутунлай чекланиб, улар муаммоларни 16-18 фоизли кредитлар жалб этиш орқали ҳал этиб келмоқда.

    Шу сабабли «Ўзкимёсаноат» АЖга тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018—2019- йилларда кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг аниқ чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

    Эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир муаммо – асосий технологик ускуналарнинг эскирганидир. Бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг технологик тартиблари издан чиқмоқда, маблағ етишмаслиги сабабли ускуналар жорий ва капитал таъмирдан ўтмаяпти.

    Давлат раҳбари жорий ва капитал таъмир ишларини амалга ошириш юзасидан тармоқ режасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

    Қишлоқ хўжалигини фосфорли ўғитлар билан илмий асосланган даражада таъминлаш масаласи муҳокама қилинар экан¸ бу борадаги эҳтиёж 639,6 минг тонна бўлиб, бугунги кунда унинг 25 фоизигина қопланаётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мавжуд қувватларни модернизация қилиш орқали 2019 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажмини 177 минг тоннага, 2021 йилда янги фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш ҳисобига 550 минг тоннага етказиш кўзда тутилмоқда.

    Йиғилишда илмий-тадқиқот, малака ошириш ва диагностика марказлари ҳамда лойиҳа институтлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Кимё соҳасини ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардошликни таъминлаш, тармоқни тубдан диверсификациялаш кўп жиҳатдан илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, инжиниринг, диагностика марказлари ва, асосийси, малакали кадрлар салоҳияти билан бевосита боғлиқ. Аммо бу йўналишдаги аҳвол ҳам ҳозирча қониқарсиз ҳолатда.

    Шундан келиб чиққан ҳолда, «Ўзкимёсаноат» АЖга тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Жанубий Корея кимёвий технологиялар тадқиқотлари институти билан биргаликда «Ўзкимёсаноатлойиҳа» лойиҳалаш институти ва Тошкент кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида илмий-тадқиқот, инжиниринг ва лойиҳалаш, диагностика ҳамда ходимлар малакасини ошириш йўналишларини ўзида мужассам қилган ягона марказни яратиш вазифаси топширилди.

    Муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

    28.12.2017, 22:44   Изоҳ (0)   15084
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ХВЖ экспертлари гуруҳи расмий ахборот ҳаққонийлигини ўрганиш учун Ўзбекистонга келади

    28.12.2017, 22:21

    Ҳайит ва катта байрамларда бир неча кунлик дам, Президентни алдашда айбланаётган Острогожская, текин чипталарни сотган фаол ёшлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    28.12.2017, 21:01

    Ўзбекистоннинг барча молия вазирлари — битта суратда

    28.12.2017, 20:52

    Бухорода «профилактика инспектори» коллеж ўқувчисини тунади

    28.12.2017, 19:21

    Ўзбекистонликлар Янги йилда кетма-кет беш кун дам олади

    28.12.2017, 18:26

    ЎзА Острогожская ҳақида «расмий маълумотлар» берди. Бу маълумотлар саволларни янада кўпайтирди

    28.12.2017, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польша снарядлар ишлаб чиқаришни беш бараварга оширишни режалаштирмоқда

    Дунё | 30 июн, 19:00

    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

    Реклама | 30 июн, 18:00

    Сеулда “Калмар ўйини” сериали шарафига парад ўтказилди

    Кино | 30 июн, 18:50

    Ўзбекистонда 843 кишига арзон кредитда машина олиб беришни ваъда қилган 9 киши қўлга олинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:40

    Малика Диананинг кўйлаги аукционда ярим миллион долларга сотилди

    Лайфстайл | 30 июн, 18:30

    Покистонда бомба портлаши оқибатида 13 нафар аскар ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июн, 18:20

    Июль ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:15

    Жиззахда келин кўйлакда “томоша кўрсатган” қизларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.