Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат аҳолига, балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани танқид қилинганди. Фарғона вилоятида қисқа муддатда уларнинг фаолияти қайта кўриб чиқилди ҳамда 8 та йўл-патруль хизмати масканини олиб ташлаш тадбирлари кўрилмоқда, деб хабар берди ЎзА.
Фарғона туманидан Фарғона шаҳрига кирувчи «Водий-5» йўл-патруль пости автомашиналар тирбандлиги туфайли кечаси-ю кундуз ҳайдовчи ва йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Эндиликда мазкур постнинг фаолияти тўхтатилди.
«Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Сўлим Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига бориш учун илгари анча оворагарчиликлар бўларди», — дейди водиллик Носиржон Раҳимов.
Изоҳ (0)