Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ўзбекистон тўқимачилик ва тикиш-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар берди ЎзА.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ташкил этилган тажриба-синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ўрта муддатли истиқболда пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантириш концепциясининг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
2017 йил корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда янги қувватларни ишга туширишга қаратилган 34 инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 356,9 миллион долларга тенг бўлиб, экспорт салоҳияти 151,7 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўз навбатида, қарийб 6 минг янги иш ўрни яратиш имконини берди.
2017 йил бошида соҳадаги 300 га яқин корхона экспорт фаолияти билан шуғулланган бўлса, бугун уларнинг сафи яна 50 тага кенгайди. Хорижий давлатларда 60 дан ортиқ савдо уйи фаолият кўрсатмоқда.
Тадбирда, шунингдек, «Шарқ либослари» дизайн марказининг мактаб ўқувчилари формаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)