Бугун, 29 декабрдан «Келажак бунёдкори» медалини таъсис этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди, деб хабар берди ЎзА.
«Келажак бунёдкори» медали билан ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек, ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади.
«Келажак бунёдкори» медали низомига кўра, мазкур мукофот билан тақдирланганларга энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Медальни Ўзбекистон фуқароси бўлмаганлар ҳам олиши мумкин.
«Келажак бунёдкори» медали билан кимки вафотидан кейин мукофотланса, медаль ва пул маблағлари унинг оиласига топширилади.
Медаль билан тақдирланганлар «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда имтиёзлардан фойдалана олади.
«Келажак бунёдкори» медали билан Ўзбекистон Президенти мукофотлайди.
Изоҳ (0)