30 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 0—2 даража совуқ, кундузи 10—12 даража илиқ бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10—15, Навоий вилоятининг шимоли бўйлаб 5—10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)