Перу президенти Педро Пабло Кучински собиқ давлат раҳбари Альберто Фухиморини соғлиғи билан боғлиқ вазият туфайли авф этишга қарор қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан 24 декабрь куни тарқатилган хабарда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Расмий тиббий консилиум жаноб Фухимори даволаб бўлмайдиган касалликдан азият чекаётганлиги ва қамоқ шароитлари унинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдиришини аниқлади. Республика президенти конституция томонидан берилган ҳуқуқларига мувофиқ, жаноб Альберто Фухимори ва ўхшаш вазиятдаги яна етти нафар маҳбусни авф этишга қарор қилди», — дея таъкидланади ҳужжатда.
79 ёшли Фухимори яқин соатларда Барбадильо қамоқхонасини тарк этиши мумкин. Жанубий Америка мамлакатининг собиқ президенти охирги саккиз йилни ана шу қамоқхонада ўтказди.
Изоҳ (0)