23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон термаси Қаршидаги йиғинни якунлади.
Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа мамлакат вице-чемпиони бўлган ҳамда Чемпионлар Лигасининг плей-офф ўйинига тайёргарлик кўраётган «Насаф»га қарши икки ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Биринчи беллашув терманинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.
Таиланддаги турнирда Японияни таслим қилган Ўзбекистон термаси, Қаршида «Насаф»га 3 та гол урди
Такрорий ўйинда ҳам легионерларсиз ҳаракат қилган Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги «Насаф» имкониятни бой берди. Фарқи, бу сафар 2 та гол уришга эришди — 2:3. «Бунёдкор» аъзоси Достон Ҳамдамов бу сафар ҳам қаршиликлар дарвозасига йўл топди.Хитой мезбонлигидаги Осиё Чемпионати 9 январь куни старт олади. Ўзбекистон мусобақанинг «А» гуруҳида Хитой, Қатар ва Уммон термаларига қарши кураш олиб боради. Жамоа сафарга 5 январь куни жўнаб кетади.
Ўртоқлик ўйини Қарши шаҳри 23 декабрь, шанба
Изоҳ (0)