Миллий олимпия қўмитасида «Спортда допингга қарши кураш» мавзусида анжуман бўлиб ўтди, деб ёзди ташкилот матбуот хизмати. Унда Ўзбекистондаги барча спорт федерациялари ва ассоциациялари бош котиблари, терма жамоалар бош мураббийлари ҳамда шифокорлари иштирок этган.
Семинарда халқаро меҳмонлар сифатида сербиялик Милан Михайлович, россиялик Владимир Салтиков ҳамда қозоғистонлик Кулман Нисанбаева қатнашди. Бунгача Милан Михайлович «Миллий федерацияларда спорт администрацияси» мавзусида семинар ўтиб берган бўлса, Салтиков ҳакамлар билимини ошириш масаласида иш олиб борган. Минтақавий антидопинг агентлиги вакили ҳисобланган Кулман Нисанбаева эса допинг масаласида чиқиш қилган.
МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов семинарни олиб борган. Унинг якунида халқаро меҳмонларга ташкилот эсдалик совғалари топширилган.
Қайд этиш керак, 2017 йилнинг ўзида спорт соҳасини ривожлантиришга доир мамлакат президентининг 9 та қарор ва фармони эълон қилинган бўлиб, бунда нафақат профессионал, балки оммавий спортни ҳам ривожлантириш масаласи кун тартибига қўйилган.
Изоҳ (0)