Продюсер Руслан Мирзаев ҳамда режиссёр Озод Шамс ҳамкорликда суратга олаётган «Снайпер» фильмининг Туркиядаги суратга олиш ишлари тугади. Фильмда Улуғбек Қодиров билан бош ролни ижро қилаётган актрисанинг кимлиги ҳалигача сирлигича қолмоқда.
Фильм ва фильмда бош ролни ижро қилаётган актриса ҳақда батафсил маълумот олиш мақсадида журналист Феруз Муҳаммад фильм режиссёри Озод Шамс билан боғланди.
«Экранда фақат бир хил актрисаларни кўриб зерикдик» деган эътирозларини тушунган ҳолда, умуман бошқа, янги чеҳрани, янги актрисани Улуғбек Қодировга партнёр сифатида бош ролга олдик. Ўз мухлисларига эга актрисаларни томошабинларимиз кўплаб ролларда кўриб, ўрганиб қолишган. Мухлислар «машҳур актрисага катта гонорар беришдан қочиб, янги актрисани олиб чиқаётган экан», деган фикрга бормасликларини сўраган бўлардик, бу фильмда пулдан, моддий харажатдан қочаётганимиз йўқ. Янги актриса бўлганда ҳам, ўз устида ишлаган, ишлаётган ва, ишонтириб айтаманки, томошабинларнинг энсаси қотмайдиган даражада қобилиятга эга актрисани бош ролга олдик ва ҳозирча у актриса кимлигини маълум қилиш ниятимиз йўқ.Маълумот учун, «Снайпер» фильмининг Туркиядаги суратга олиш ишлари 12 кун давом этган бўлиб, фильмда туркиялик актёр Дуғукан Erdem ҳам суратга тушган. Фильм премьераси март ойларига мўлжалланган.Озод Шамс, режиссёр
Изоҳ (0)