Италия А сериясининг 18-турида гол урган словакиялик Марек Ҳамшик тарихий натижа қайд этди ҳамда «Наполи»нинг афсонавий футболчиси Диего Армандо Марадонанинг рекордини янгилади.
«Наполи» мазкур тур доирасида «Сампдория»ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. Шу куни генуяликлар дарвозасига гол урган Ҳамшик «Наполи» сафидаги аниқ зарбалари сонини 116 тага етказиб олди.
А серия. Гаттузо «Милан»ни эплолмаяпти. «Интер» яна мағлуб бўлди. «Рома» Туринда «Юве»дан енгилди
Диего Марадона 1984—1991 йиллар оралиғида Неапол клуби шарафини ҳимоя қилганди. Шу тариқа мазкур клуб афсонавий футболчи учун катта ўрин тутиб келди. Марадона «Наполи» сафида жами 115 та гол уришга эришганди.Марек Ҳамшик эса 2007 йилдан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилади. 30 ёшли ярим ҳимоячига 116 та гол уриши учун 10 йил вақт керак бўлди. У айнан «Наполи» сафига ўтган йили Словакия термаси сафида ҳам дебют қилган бўлиб, ҳозиргача бош жамоаси учун 100 га яқин ўйинда майдонга тушиб берган.
Футболчининг «Наполи» билан амалда шартномаси мавжуд. Шундан келиб чиқилса, у ўзи янгилаган рекордни турдан-турга яхшилаб боравериш имкониятига эга.
Изоҳ (0)