Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлди. ЎзА янги таъмирдан чиққан университетдан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 13 майдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур университетда уч факультет, 12 кафедра мавжуд.
Ўтган вақт мобайнида ушбу олий таълим муассасасига ажратилган ўқув бинолари капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий шароитлар яратилди.
Изоҳ (0)