Ўзмиллийбанк мобил банкинг хизмати расмий равишда ишга туширилагани ҳақида эълон қилди.
«Миллий» мобил иловаси — бу нафақат мобил телефон орқали пул маблағларини бошқариш учун бир восита, балки рақамли банкинг соҳасида банкнинг ривожланишида эволюцион босқич ҳамдир.
Мижозлар «Миллий» мобил иловаси ёрдамида нафақат тўлов тизимларининг стандарт функцияларидан — масалан хизматларни тўлаш ва пластик карталардан маблағлар ўтказишдан фойдаланишлари мумкин, балки навбатлар, бланкаларни тўлдириш, шаҳар кўчаларидаги трафик ва ҳоказоларга вақт ажратмай, ўз ишларини енгиллаштириш имкониятига ҳам эга.
«Миллий» сервисининг асосий хусусиятларидан бири — пул ўтказиш бўйича хизматларнинг қиймати атиги 0,5 фоиз. Шу билан бирга, ўтказма миқдорига лимит йўқ.
«Миллий» мобил иловасининг бошқа алоҳида жиҳатлари бу UzCard ва Visa NBU карталари бўйича қолдиқлар ва кўчирмаларни кўриш ҳамда мазкур карталарни масофадан блоклаш/очиш функциялари, шунингдек, Ўзмиллийбанк мижозлари ўз ҳисоб-рақамлари, депозитлари ва кредитлари бўйича маълумотлар олиш имконияти мавжудлиги.
«Миллий» сервисининг барча афзалликлари билан App Store ва Google Play’да ушбу иловани мобил қурилмага бепул юклаб олиш йўли билан танишиш мумкин.
Қўшимча маълумотни Ўзмиллийбанкнинг исталган бўлинмаси/филиалида ёки (0371) 150-70-94 ва 234-02-53 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
- Веб-сайт: www.nbu.uz
Изоҳ (0)