2017 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Хорватия Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шериклик таъсис этувчи Шериклик ва Ҳамкорлик тўғрисида Битимга Баённомани (Брюссель, 2017 йил 17 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
1996 йил 21 июнда Флоренцияда имзоланган Европа Ҳамжамиятлари билан Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (ШҲБ) Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ШҲБ қоидалари Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг 27 та аъзо-давлати ўртасидаги ҳамкорликка татбиқ этилади.
Баённома Хорватия Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва у билан боғлиқ бошқа ҳужжатларнинг Хорватия Республикаси томонидан тасдиқланишини назарда тутади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Изоҳ (0)