Наманган шаҳрида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Кўчалар, майдонлар, хиёбонлар байрамона безатилмоқда. Тунги иллюминациялар, ранг-баранг чироқлар шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 26 метрли арча қад ростлади.
Изоҳ (0)