Муҳим одатлар муваффақиятли тартиб-қоиданинг асосига айланиб қолади. Уларни шакллантирсангиз, сизга мукаммаллашиш ва ўз мақсадингизга эришиш осонроқ бўлади.
Одатлар бизнинг ҳаракатларимиз ва унинг натижаларини кутганимиздек қила олади. Организм автопилот ҳолатида ҳаракат қилса, қандай аҳволда бўлишингиздан қатъи назар, сиз яхши ишлайсиз.
Гап аниқ бир ҳаракатда эмас, балки мақсаддадир. Чарльз Дахиггнинг фикрига кўра, муҳим одатларнинг кучи бизнинг ўзимиз ҳақимиздаги тасаввуримизни ўзгартириш қобилиятида экан.
Ҳар қандай ҳаракат, агар у сизга ўзингизни янги ҳолатда кўришга ёрдам берсагина муҳим одат бўла олиши мумкин.
Бир қарашда оддий ва аҳамиятсиз бўлган одатлар кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкин. Масалан, булар шундай ҳаракатлар бўлиши мумкин:
- Эрта туриш. Сизда ҳеч ким чалғитмайдиган қўшимча бир-икки соат бўш вақт пайдо бўлади. Бу вақтни сиз анчадан бери шуғулланишни орзу қилиб юрган ўзингизнинг севимли машғулотингизга бағишлашингиз мумкин. Бунинг устига эрталабни унумли ўтказиш бутун кун давомида ўзингизни дадилроқ ҳис қилишингизга ёрдам беради.
- Тўшакни йиғиштириш. Ўринсиз эшитилади, лекин кимлар учундир бу оддий ҳаракат тартиб-интизомга келтирувчи ва назорат туйғусини берувчи кичкина ғалаба ҳисобланади.
- Медитация қилиш. Медитация стресс ва хавотирликни камайтиришга ёрдам беради, ҳиссий барқарорликни ривожлантиради. Жараёнда пайдо бўладиган хотиржамлик эса қарорлар қабул қилишда керак бўлади.
Манба: «Лайфхакер»
Изоҳ (0)