«Агропилла» масъулияти чекланган жамиятлари раҳбарларига автомашиналар, пиллачилик агрономларига замонавий смартфонлар совға қилинмоқда, деб хабар беради ЎзА.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакилларга 710 дона телефон бепул тарқатилган, шунингдек, 142 та хизмат автомашинаси берилган.
Мисол учун, «Водий маржони» корхонаси ўзига бириктирилган Учкўприк туманидаги «Агропилла» раҳбарига хизмат автомашинаси, 9 нафар пиллачилик агрономига телефон тақдим этган.
Ўзбекистон, Бешариқ, Данғара, Фурқат, Қўштепа туманлари ва Қувасой шаҳридаги «Агропилла» ташкилотларига «Нурли Тонг Силк» корхонаси томонидан олтита хизмат машинаси ва элликта замонавий смартфон улашилган.
Изоҳ (0)