20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Рустам Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва бир неча уламолардан иборат делегация Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказиладиган халқаро анжуманда иштирок этиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда диний идора матбуот хизмати хабар бермоқда.
Озарбайжонда 2017 йилга «Ислом бирдамлиги йили» деб ном берилгани муносабати билан ушбу давлат ташаббуси билан қатор маърифий йиғинлар ўтказилиб келинмоқда.
Йил давомида амалга оширилган тадбирларнинг якуни сифатида 21—22 декабрь кунлари Озарбайжон давлатининг пойтахти Боку шаҳрида «2017 йил – ислом ҳамжиҳатлиги йили: динлараро ва маданиятлараро мулоқот» номли халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Унда 40 дан ортиқ давлатлардан 200 га яқин дин пешволари, уламолар, олимлар, муфтийлар ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)