20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири генерал-полковник Чан Ваньцюан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.
Учрашув якунида ҳарбий таълим соҳасида олиб бориладиган ҳамкорлик ишларини ривожлантириш тўғрисида ўзаро битим имзоланди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Хитой мудофаа вазирини қабул қилди
Изоҳ (0)