Мексиканинг Жанубий Қуйи Калифорния штати, Лос-Кабос курорт зонаси яқинидаги кўприкларга 6 кишининг жасади осиб қўйилди. Бу ҳақда Мехicо News Daily нашри маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Жасадлар учта кўприкка осилганди. Полиция уларда одатда наркокартеллар аъзолари қолдирадиган белгиларни аниқлади. Ўлдирилганларнинг барчаси эркаклар бўлган.
Бу Мексиканинг туризм ривожланган штатида зўравонлик авж олгани билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Октябрда Жанубий Қуйи Калифорнияда жиноятчилар ҳужуми оқибатида бир кунда 9 киши ўлдирилганди.
Изоҳ (0)