Россиянинг Краснодар шаҳрида истиқомат қилувчи мерган пиёдаларни ўққа тутгани туфайли полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Айтилишича, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири ўқ овозлари эшитилган. Одамларнинг шикояти асосида воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари етиб келган.
Қўлга олинган эркак янги сотиб олган милтиғини текшириб кўриш учун одамларга қарата пахтавон ўқлардан отганини тан олган. У жами 30 та патрон ишлатган
Эркак безориликда айбланиб ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)