Филиппинда сув тошқини ва кўчки оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Яна 45 киши бедарак йўқолган.
Мамлакат фавқулодда ҳолатларда бошқарув бўйича миллий кенгаши вакили Мина Марасиганнинг сўзларига кўра, 12 мингдан ортиқ оила эвакуация марказига жойлаштирилган.
Дастлабки баҳолашларга кўра, табиий офат туфайли етказилган моддий зарар миқдори 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Кўчки 17 декабрь куни мамлакат шарқида юз берган «Кай-Так» тропик довули туфайли юз берди.
Изоҳ (0)