Хоразм вилояти Гурлан тумани «Олға» жамоа хўжалигида истиқомат қилувчи Мансур Матжонов ва Ойша Матжоновалар оиласида уч эгиз ўгил дунёга келди. Бу ҳақда «Дарё»га Матжоновлар оиласининг яқинлари хабар қилди.

Фото: «Дарё»

Эгизаклар 2017 йилнинг 22 ноябрь санасида дунёга келган.

Фото: «Дарё»

Чақалоқларнинг ота-онаси 29 ёшли Мансур Матжонов ва 23 ёшли Ойша Матжонова эгизакларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм берди.

Фото: «Дарё»

Матжоновлар оиласининг эгизаклардан ташқари яна бир нафар ўғли бор.

Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг баҳорида аввалига Бухоро, кейинроқ Қорақалпоғистонда туғилган уч эгизакка ҳам Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилганди.