Ўзининг сўнгги жангида мағлубият аламини тотиб кўрган ўзбекистонлик жангчи Мурод Хонтўраев, орадан бир ой ҳам ўтмасдан яна бир бор октагонга кўтарилди ва рақибини 30 сония ичида таслим қила олди.
30 ёшли Хонтўраев «Ахмат» жанг клуби камари учун жанг қилди. Кейинроқ унинг белига тақиб қўйилган камарга ҳам клуб номи тушириб қўйилганди. Қозоғистонлик MMA шарҳловчилари Хонтўраевни «Ахмат» жанг клуби аъзоси сифатида таништирди. Бунгача Нурсултон Рўзибоев Рамзан Қодировга тегишли мазкур клуб билан ҳамкорликда ишлаб келаётганди.
Рамзан Қодиров ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоевга автомашина совға қилди
Қизиғи, 22 ноябрь куни ўзбекистонлик мазкур спортчиларнинг ҳар иккиси ҳам жанг қилган бўлиб, бу сафар ҳам уларнинг жанги бир кунга тўғри келди.MMA. Россиялик Константин Андрейцев Мурод Хонтўраевни илк раунддаёқ таслим этди (видео)
Қозоғистондаги «Абадан» спорт аренасида ўтган жангда Хонтўраевга украиналик Юрий Горбенко рақиблик қилди. 35 ёшли бу спортчининг оғирлиги Хонтўраевдан 5 килограммга зиёдроқ бўлиб (110 кг), бўй борасида тенглик қайд этилганди — 1,88 метр.Қозоғистонлик шарҳловчилар Горбенкони тажрибали спортчи сифатида таништирди. Спортчи 20 йилдан буён машғулотларда иштирок этади. У кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. MMA йўналишида МДҲ чемпиони. Қўл жангида Украинанинг тўрт катта ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, ушу спорт турида икки марта мамлакат чемпионига айланган.
Бироқ бу кўрсаткичлар октагонда фойда бермади. Мурод Хонтўраев рақибининг биргина техник хатосидан унумли фойдаланиб, 30 сония ичида ўз ғалабасини қўлга киритди. Жангдан сўнг унга «Ахмат» чемпионлик камари тақиб қўйилди.
Изоҳ (0)