Хитойнинг LEAGOO компанияси iPhone X’нинг нусхаси ҳисобланувчи смартфонини тақдим этди. S9 номини олган гаджетда худди iPhone X’даги каби «қирқим» бор. Бу ҳақда The Verge’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Бироқ Хитой компанияси Америка гаджетининг асосий функциясидан нусха кўчира олмаган — юзни сканер қилишга мўлжалланган Face ID сенсори. Бунинг ўрнига гаджет бармоқ изи сканери билан жиҳозланган, у қурилманинг орқа томонида жойлашган.
Бошқа техник тавсифларига кўра, гаджетга унчалик қиммат бўлмаган MediaTek процессори, HD экрани ўрнатилган, 3 гигабайт тезкор ва 32/64 гигабайт ички хотирага эга.
Смартфоннинг нархи ўз оргиналидан анча арзон — 300 доллар атрофида.
Изоҳ (0)