Президент Шавкат Мирзиёвнинг шу йил январь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунларига кўра ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, ўтган вақт мобайнида саноатни ривожлантириш борасида умумий қиймати 160 миллиард сўмга яқин 242 лойиҳа амалга оширилди. Бу, ўз навбатида, қарийб 4 мингта иш ўрни ташкил этиш имконини берди. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан бўлиб ўтаётган учрашувда буни алоҳида таъкидлади, деб хабар беради ЎзА.
Қораўзак туманидаги «Қорақалпоқ цемент» корхонасида биринчи босқичда йилига 200 минг тонна цемент, Нукус шаҳридаги «Техник глобал» корхонасида Samsung бренди остида йилига 150 минг дона телевизор, «Нукус полимер» корхонасида йилига 8 минг тонна полиэтилен труба ва хўжалик буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Тўрткўл туманидаги «Вегатекс глобал» корхонасида йилига 5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилмоқда.
Йил охирига қадар яна бир қатор йирик корхоналар ишга туширилади. Жумладан, Мўйноқ туманидаги «Мўйноқ текстил» корхонасида йилига 400 минг тайёр кийим, Қораўзак туманидаги «Титан цемент» корхонасида йилига 200 минг тонна цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Изоҳ (0)