2017 йилда харид қилинган энг қиммат оёқ кийимлар Chanel ва Farrel Williams кроссовкалари бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Уларни аукционда eBay орқали 26,6 минг долларга харид қилишган.
Рейтингининг иккинчи ўрнини қимматбаҳо тошлар билан безатилган Saint Laurent этиги эгаллади. Дастлабки нархи 10 минг доллар бўлган этик йилнинг энг қимматбаҳо оёқ кийими бўлиши тахмин қилинган эди.
Этикни подиумдаги намойиш вақтида хонанда Рианна сотиб олди.
Учинчи ўринни Farrel Williams’нинг N.E.R.D. мусиқа гуруҳи билан ҳамкорликда яратилган Human Race NMD кроссовкалари эгаллади. Улар eBay орқали 8,5 минг долларга харид қилинди.
Изоҳ (0)