Сурия ТИВ БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва ташкилот бош котибига яна бир мактуб йўллаб, унда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Халқаро коалиция Сурия армияси ва унинг иттифоқчилари ИШИДга қарши курашда муваффақиятга эришган бир пайтда янги қўрқинчли жиноят содир этди. Коалиция ИШИДга қарши кураш баҳонасида жангариларнинг хавфсиз ерга яширинишини таъминламоқда», — дейилади мактубда.
Шунингдек, таъкидланишича, коалиция самолётлари Дайр аз-Завр вилоятидаги ал-Жазри Шарқий қишлоғига берган авиазарба оқибатида 20 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)