• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Дунёдаги энг қадимий 14 масжид (фотогалерея)

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб порталида дунёдаги энг қадимий масжидлар санаб ўтилди.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Масжидул Ҳаром» Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан ҳамда мусулмонлар ибодат қилишлари учун барпо этилган илк масжиддир. Абу Зарр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ер юзида қурилган илк масжид қайси?» деб сўрадим. «Масжидул Ҳаром», дея жавоб бердилар. «Кейин қайси бири?» дедим. «Масжидул Ақсо», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

    Мазкур масжидда қон тўкиш ва бошқа гуноҳ ишлар ҳаром қилингани боис шундай ном билан аталган. Масжиднинг тўққизта минораси (ҳар бирининг баландлиги 95 метр), тўртта бош дарвозаси, қирқ битта эшиги бор. Ўн битта юрарзиналар орқали масжиднинг иккинчи ва учинчи қаватларига чиқилади.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

     «Масжидул Ақсо». «Узоқдаги масжид» маъносини англатувчи мазкур жоме Қуддуси шарифда, Сулаймон алайҳиссалом томонларидан қурилган. Исломдан илгари араблар, кейин мусулмонлар унга қибла сифатида юзланиб ибодат қилишган. Ҳижратнинг иккинчи йилида Қуръони карим ҳукми билан мусулмонлар қибла сифатида Маккадаги Каъбага қараб намоз ўқий бошлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат ушбу уч масжид сари қасд қилиб йўлга чиқилади: Масжидул Ҳаром, менинг масжидим ва Масжидул Ақсо», дедилар (Имом Термизий ривояти).

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Қубо» масжиди. Ислом тарихида илк қурилган масжид.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо масжиди қибласи пойдеворига асос солганлар. Масжид қурилиб битказилгач, жамоат билан намоз ўқишни бошлаб берганлар. Қубо масжиди Мадинаи мунавваранинг жанубий-ғарбий қисмида, ҳарами набавийдан 3–5 км узоқликда жойлашган.

    Қубо масжиди ҳижрий 435 йилида Абу Яъло Ҳусайний, ҳижрий 555 йилида Жамолиддин Исфаҳоний томонидан янгилади. ҳижрий 877 йилида Қубо масжиди минораси қулаб тушди, ҳижрий 881 йилида Султон Қайтбой Масжиди Набавийни таъмирлаган пайтида, Қубо масжиди минорасини ҳам янгилади. Маълум қилинишича, Усмонийлар ҳукмдори Султон Маҳмудхон ҳижрий 1240 йилида Қубо масжидини қайтадан таъмирлади. Шунингдек, жомеда Усмонийлар ҳукмронлиги томонидан бир қанча таъмирлаш ишлари олиб борилди.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки уйида таҳорат олиб, Қубо масжидига борса ва унда икки ракат намоз ўқиса, умра қилганнинг ажрини олади», деганлар.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Масжидун Набавий». Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган.  Масжид ўрнини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн динорга сотиб олганлар ва масжид қурилишида саҳобаларга бош бўлиб, шахсан ўзлари иштирок этганлар. Масжид биноси хом ғиштдан, шифти хурмо шохи, устунлари эса хурмо ёғочидан бино қилинган. Ёмғир ёғса шифтдан сув ўтиб, сажда қилган одамнинг пешонаси лой бўлар эди. Жоме кейинчалик ҳазрат Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум ҳамда кейинги халифа, подшоҳлар томонидан бир неча бор таъмирланиб, кенгайтирилган.

    Масжиднинг бир юз беш метрли иккита, етмиш беш метрли тўртта минораси, 400 дан ортиқ устуни, 6800 та қандили, зиёратчиларни қуёшнинг жазирама нурларидан тўсиб турувчи очилиб-ёпиладиган катта соябонлари мажмуанинг кўркига кўрк қўшади. Кундузи қуёш нуридан мажмуа қум рангида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари жойлашган ҳужра гумбази эса яшил рангда товланади.

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу масжиддаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Масжидул Ҳаром бундан мустасно», дедилар.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Қиблатайн» масжиди. Ҳижратнинг иккинчи йили, ражаб ойининг ўрталари, душанба куни эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Салама юртида пешин намозини жамоат билан Қуддусга қараб ўқиётган эдилар. Намоз ичида қибланинг ўзгаргани ҳақида ваҳий келди. Иккинчи ракат охирлаб қолган эди. Мусулмонларга Маккадан Масжиди Ҳарамга томон қараш амри тушди. Расули акрам ўша заҳотиёқ юзларини Қуддусдан Каъбага томон бурдилар. Жамоат ҳам саф бўлиб бирга бурилди.

    Янги қибла томон бурилиб, учинчи ва тўртинчи ракатларни Масжиди Ҳарамга қараб ўқиб, намозни тугатдилар. Шу сабабдан Бани Салама масжиди икки қиблали масжид маъносида «Масжидул Қиблатайн» деган ном олди.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Чираман жума» жоме масжиди (Ҳиндистон). Ҳижрий 629 йил Молик ибн Динор розияллоҳу анҳу томонларидан барпо этилган. Молик ибн Динор розияллоҳу анҳу Ҳиндистонга келган илк мусулмонлардан ҳисобланади.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Хуайшен» жоме масжиди (Хитой). Ҳижрий 630 йил Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу томонларидан бунёд этилган. 1695 йил қайта қурилган.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Куфа» жоме масжиди (Ироқ). VII асрда қурилган. 2010 йил қайта таъмирланган.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Уқба» жоме масжиди (Тунис). Шунингдек, «Қайруан» жоме масжиди номи билан ҳам машҳур. Тахминан ҳижрий 670 йили Уқба ибн Нафий розияллоҳу анҳу томонларидан барпо этилган. Масжиднинг минораси бугунги кунгача етиб келган дунёдаги энг қадимий  миноралардан ҳисобланади.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Алеппо» жоме масжиди (Сурия). Умавийлар ҳукмронлиги даврида VIII асрда бунёд этилган. 2003 йил масжид ҳовлиси ва минораси таъмирланган.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Умавийлар» жоме масжиди (Сурия). Ҳижрий 715 йил қурилган.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Зайтуна» жоме масжиди (Тунис). Ҳижрий 731 йил барпо этилган. Мазкур жоме ҳузурида энг қадимий Ислом университетларидан бири ҳам жойлашган. Олийгоҳда дунёнинг турли бурчакларидан талабалар келиб таҳсил олишган.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Сина» жоме масжиди (Хитой). Ҳижрий 742 йил қурилган. Масжид Хитой меъморчилиги асосида қад кўтарган. Бир неча марта қайта таъмирланган.

    Фото: «Muslim.uz»

    Фото: «Muslim.uz»

    «Жума» жоме масжиди (Озарбайжон). Ҳижрий 743 йилда Абу Муслим раҳматуллоҳи алайҳ томонидан бунёд этилган.

    14.12.2017, 09:02   Изоҳ (0)   66580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:30

    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

    Реклама | 14 июл, 15:00

    Майкл Жексон, Мадонна ва тез орада биографик фильмлари намойиш этиладиган бошқа санъаткорлар

    Кино | 14 июл, 15:20

    “Милан” Эрнандеснинг ўрнига “Реал” футболчисини сотиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 15:15

    Хореография академиясига 2 минг доллар эвазига фуқарони грант асосида ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:00

    iPhone эндиликда AirPods қуввати тугаётгани ҳақида олдиндан хабар беради

    Гаджетлар | 14 июл, 14:46

    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

    Реклама | 14 июл, 13:32

    Канадада тупроқда 60 кунда парчаланадиган экобатарея яратилди

    Дунё | 14 июл, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.