ФХХ Москва ҳудудида янги йил арафаси ҳамда 2018 йилги сайловолди тадбирлари вақтида теракт уюштиришни режалашатирган Марказий осиёлик гуруҳнинг фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда терроризмга қарши миллий қўмита Александр Бортниковга таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Кеча Москва ҳудудида ФХХ томонидан амалга оширилган махсус операция натижасида худкушлар иштирокида янги йил байрами ҳамда Россия президентлигига сайловолди кампаниялари даврида террорчилик ҳужумини уюштиришни режалаштирган Марказий Осиёдан бўлган гуруҳнинг фаолиятига барҳам берди. Террорчилардан қўлбола портловчи қурилмалар, ўқотар қуроллар ва ўқ-дорилар олиб қўйилган», — деди Бортников.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, жорий йил давомида Россияда 78 нафар террорчи ва унинг ҳамтовоқлари йўқ қилинган, 1018 нафар жиноятчи қўлга олинган.