Жанубий Корея АҚШдан 2018 йилда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари вақтида қўшма ҳарбий ўқув машғулотларни ўтказмасликни сўради, бу орқали улар Шимолий Корея томонидан амалга ошириладиган провокацияни камайтириш ниятида. Бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Интерфакс».
Нашр суҳбатдошининг маълумотларига кўра, Сеул АҚШ билан амалга ошириладиган анъанавий баҳорги ўқув машғулотларини кейинги йилнинг 18 мартида якунланадиган Паралимпиада ўйинлари охирига қадар ўтказмаслик ниятида. АҚШ ушбу таклифни маъқуллаши эҳтимолга яқин.
Жанубий Корея КХДР томонидан уюштирилиши мумкин бўлган провокациялардан ташқари, Корея ярим оролидаги вазият Олимпиада ва Паралимпиада чипталарига таъсир кўрсатишидан хавфсирамоқда.
Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ўқув машғулоти ҳақида ҳозирча қарор қабул қилинмаган. Пентагон ва АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. АҚШ қуролли кучларининг Тинч океанидаги қўмондонлиги вакили Дэйв Бенхамнинг айтишича, АҚШ ва Жанубий Корея «Key Resolve ва Foal Eagle ўқув машғулотлари истиқболини муҳокама қилишни» давом эттирмоқда.
Маълумотларга кўра, Жанубий Корея бу таклифни мамлакат президенти Мун Чже Иннинг Хитойга ташрифи арафасида илгари сурган. Нашнинг таъкидлашича, бунга хитойлик туристларнинг уюшган гуруҳларини Жанубий Кореяга ташрифи тақиқланганлиги сабаб бўлиши мумкин. Тақиқ жорий йилнинг март ойидан буён, Американинг ПРО тизимлари атрофида юзага келган бахслар сабаб юзга келган. Сеул ўз ҳудудида ушбу тизимларни жойлаштиришга рухсат берган эди.
Шу сабабли ўқув машғулотларини кўчириш орқали «жануб» Пекин билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин.
Қишки Олимпиада ўйинлари 9—25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида, Паралимпиада эса 9—18 март кунлари бўлиб ўтади.