Россия Суриядан ҳарбий гуруҳининг фақат учдан икки қисмини олиб чиқади. Бу ҳақда Россия ТИВга яқин манба маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Мамлакат мудофаа вазирлигидаги манба гуруҳнинг аниқ таркиби «энди белгиланаётгани»ни билдирди.
«Коммерсантъ» нашри манбасига кўра, Сурияда бир самолёт эскадриляси ва Хмеймим ҳамда Тартусдаги базаларни «ёпиш» учун зарур бўладиган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларининг барча техникаси қолдирилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Суриядан қўшинларни олиб чиқишга кўрсатма бергани хабар қилинганди.