Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Мотор» BMW М5’нинг олтинчи авлодига қадар ишлаб чиқарилган унинг қимматбаҳо аждодлари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

BMW M535i (E12)

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

М5 учун биринчи «расмий» машина E28 кузови бўлганига қарамай, BMW суперседани учун 1979 йилдаги BMW M535i (E12) асос бўлиб хизмат қилган. Агарда унинг номига эътибор берилмаса, у тўлақонли М-мобил ҳисобланади. Унга 218 от кучига эга 3,5 литрли двигатель ўрнатилган.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Оргинал М535i BBS-Mahle ғилдирак дисклари ва «дактейл» қора спойлерлари билан жиҳозланган, ички қисмидаги Recaro ўриндиқлари ва BMW M1 рули одамнинг кайфиятини кўтаради. Моделнинг 3066 нусхаси қўлда йиғилган бўлиб, 1985 йилда биринчи М5 пайдо бўлгач, уни ишлаб чиқариш тўхтатилган.

BMW M5 Naghi Motors Edition (E34)

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Саудия Арабистонининг Naghi Motors дилери BMW автоконцернига алоҳида серияли 15 та автомобилга буюртма берган бўлиб, у Naghi Motors Edition дея номланган. У М5 базасида яратилган, бироқ Американинг BMW М3 Lightweight (E36) моделининг аналоги ҳисобланган: ранги ҳам, капотининг бурчаги ҳам ва чекланган тиражи ҳам.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Lightweight’дан фарқли ўлароқ Naghi Motors Edition’нинг двигателларида катализаторлар бўлмаган ва стандарт 3,6 литрли S38B36 мотори ёрдамида 318 от кучига эга бўла олган. Ушбу моделдаги барча 15 та машинаси 1992 йилнинг март апрель ойларида ишлаб чиқарилган.

BMW M5 Dinan Edition (E39)

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Dinan BMW учун тюнинг воситаларини ишлаб чиқаради ва расмий дилерлик тармоғи орқали сотиб, завод кафолатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Dinan’дан машина буюртма қилиш учун шунчаки автосалонга боришнинг ўзи кифоя қилган. Морган-Хилл мутахассислари BMW М5 учун E39 кузовидаги машинани тайёрлаб берган.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Янги тизим сабабли двигатель қуввати 470 кучига қадар чиққан. Соатига юз километр тезликка эришиш учун эса унга 4,7 сония кифоя қилган. Тормоз тизими ҳам Brembo’нинг самарали воситалари ёрдамида яхшиланган. Dinan Editon автомобиллари нечта нусхада чиқарилгани ҳақида маълумотлар йўқ.

BMW M5 CSL (E60)

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

BMW М5’нинг 25 йиллик юбилейи муносабати билан 2009 йилда Motorsport бўлинмаси томонидан алоҳида М5 (CSL) версияси яратилган. У сотувга чиқмаган ва ягона нусхада. М5 одатдаги моделдан 50 килограммга енгилроқ бўлган, бунга сабаб унинг томи карбондан ишланган.

Ньюрбургринг Шимолий ҳалқасини CSL 7 дақиқаю 50 сонияда босиб ўтган.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Унга ўрнатилган 5,5 литр сиғимга эга двигателнинг қуввати 580 от кучига тенг. Совутиш тизимини яхшилаш мақсадида рақам белгиси ўрнашадиган жойда қўшимча тирқиш очилган.

BMW M5 US-Spec (F10)

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Бу турдаги моделдан 577 нусхада ишлаб чиқарилган ва у Америка бозори учун «механик бошқариладиган» М5 моделининг сўнггисига айланган.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Унга ҳам Американинг BMW 550i’сидаги каби олти поғонали узатмалар қутиси ўрнатилган.

BMW M5 30 Jahre (F10)

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

BMW автоконцерни М5 моделининг 30 йиллик юбилейида 300 нусхада М5 30 Jahrе седанини ишлаб чиқарган. Унга 20 дюймли ғилдирак дисклар ўрнатилган, ичи эса чарм ўриндиқлар билан безатилган.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Бундан ташқари махсус версияга Competition пакети, шунингдек, 600 кучга эга двигатель ўрнатилган. У 100 километр/соат тезликка 3,9 сонияда чиқа олган.

BMW M5 Convertible (E34)

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Завод шароитида ишлаб чиқарилган энг ностандарт BMW М5. М5 кабриолетининг премьераси 1989 йилда Женева автосалонида бўлиб ўтиши режалаштирилган, бироқ кўргазмага бир неча кун қолганида раҳбарият лойиҳани бекор қилган. Натижада BMW М5 Cоnvertible’нинг ягона нусхаси қурилган ва у ҳозирда BMW музейида сақланади.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Model 315 от кучига эга 3,6 литрли двигатель билан жиҳозланган. Беш поғонали механик узатмалар қутиси билан бошқарилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)