Сурияга ташриф буюрган Россия президенти Владимир Путин ташрифи доирасида суриялик ҳамкасби Башар Асад билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Россия президенти Эрон ва Туркия билан ҳамкорликда Сурияда тинч-тотув ҳаётни йўлга қўйишга умид билдирди. Шунингдек, у миллий мулоқот конгрессини тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
«Эрон ва Туркия билан бирга тинч ҳаёт, сиёсий жараённи йўлга қўя оламиз деган умиддаман. Сурия халқлари конгрессини тайёрлаш, тинч йўлга солиш жараёнини бошлаш муҳим», — деди Путин.
Муқаддам у Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишга топшириқ берган эди.
Изоҳ (0)