1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси тамойиллари бутун дунёда турли синовларга дуч келмоқда. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 10 декабрь — Инсон ҳуқуқлари куни шундай баёнот берди, дея маълум қилди «Газета.ru».
«Инсон ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилаётганларга нисбатан эксплуатация ва тарқоқликдан фойда чиқариб олишни истаган одамлар томонидан душманлик ортиб бораётганини кўрмоқдамиз. Нафрат, бетоқатлик, шафқатсизлик кўринишлари ва бошқа жиноятларни кўряпмиз. Бу ҳарақатлар барчамизга таҳдид туғдирмоқда», — деди Гутерриш.
БМТ бош китоби инсон ҳуқуқларига риоя этилиши учун мунтазам равишда хавфли кураш олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячиларининг жасоратини эътироф этди.
Изоҳ (0)