Италия А серияси 16-турида «Ювентус» ва «Интер» жамоалари тўқнаш келди. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган мазкур икки жамоанинг ўзаро ўйинида ҳисоб очилмади — 0:0.
Шу тариқа Лучано Спалетти бошчилик қилаётган «Интер» 16-турдан кейин ҳам мағлубиятсиз сериясини давом эттира олди. Ортда қолган беллашувларда миланликлар билан дуранг ўйнаш «Ювентус»дан ташқари «Болонья» (1:1), «Наполи» (0:0) ва «Торино» (1:1) клубларигагина насиб қилди.
Аммо бу пешқадам бўлиб туриш учун камлик қилиши мумкин. Ўтган турда мавсумдаги илк мағлубиятини «Ювентус»дан қабул қилиб олган «Наполи» бугун зафар қуча олса, турнир жадвалида яна пешқадамга айланиб олиши мумкин бўлади.
Италия А серияси 16-тур ўйинлари 9 декабрь, шанба
«Кальяри» — «Сампдория» 2:2
Голлар: Фабио Квальярелла, 12 (0:1). Фабио Квальярелла, 19 (0:2). Диего Фариас, 56 (1:2). Леонардо Паволетти, 60 (2:2).«Ювентус» — «Интер» 0:0
10 декабрь, якшанба«Кьево» — «Рома» 16:30 Спорт-ТВ«Наполи» — «Фиорентина» 19:00 Спорт-ТВ«Милан» — «Болонья» 00:45 Спорт-ТВ11 декабрь, душанба«Женоа» — «Аталанта» 22:00«Лацио» — «Торино» 01:00 Спорт-ТВ
Изоҳ (0)