Россиянинг Қорачой-Черкасия Республикасида «Қизил китоб»га киритилган леопардларнинг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар берди.
Иккита леопард ноқонуний ишловчи хусусий ҳайвонот боғида яшаган. Тезкор тадбир давомида Россия ИИВ ходимлари ҳайвонларни ноқонуний сақловчилардан олиб қўйган. Полициянинг маълумотларига кўра, ҳайвонларнинг болалари мамлакатдаги турли субъектларга сотилган.
Изоҳ (0)