Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ва Қуддуснинг шарқий қисмида фаластинликлар ва исроилликлар ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 767 киши жабрланди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

Энг кўп — 479 киши Ғазо секторида жабрланган. Фаластин тиббий хизматларининг «РИА Новости»га маълум қилишича, тўқнашувлар оқибатида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олганидан сўнг, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги қатор шаҳарларда намойишлар бошланган эди.

Хусусан, Қуддусдан 8 километр жанубда жойлашган Байтулаҳмдаги намойишлар фаластинликларнинг Исроил полицияси билан тўқнашувларига айланиб кетди.

Қуддуснинг ўзида эса жиддий тўқнашувлар кузатилгани йўқ. У ерда намойишчилар Дамашқ дарвозаси олдида тўпланди. Полиция уларни кўп куч сарфламай тарқатди. Норозилик акциялари Ҳеврон, Калкилия шаҳарларида ҳам кузатилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)