Американинг Federal Express Corp. (FedEx) почта компаниясига тегишли транспорт самолёти 9 декабрь, шанба куни Токионинг Нарита аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Япония давлат ерлари, инфратузилмаси, транспорт ва туризм вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Самолёт Американинг Анкориж (Аляска штати) шаҳридан Тайвань оролидаги Тайбэй шаҳрига учаётган бўлган. Фавқулодда қўнишга учувчи кабинасининг тутунга тўлиб кетиши сабаб бўлган.
Самолёт бортидаги уч нафар экипаж аъзосидан ҳеч бирига жароҳат етмаган.
Изоҳ (0)