7 декабрь куни соат 7:00 дан 18:00 га қадар Бекободда (Тошкент вилояти) 28 метр /секундгача тезликдаги шиддатли шамол эсди. Бу ҳақда, Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар қилди.
Қаттиқ шамол қатор уй ва корхоналарнинг газ ва электр узатиш тармоқларига шикаст етказиб, бинолар томларини учириб юборди, дарахтларни йиқитди, шаҳарнинг бир қанча фуқаролари енгил тан жароҳатларини олди.
Оқибатларни бартараф этиш учун шаҳар ҳокимиятида Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги тезкор штаб ташкил этилиб, зарур куч ва воситалар шай ҳолатга келтирилди.
Авариявий-тиклаш тадбирлари натижасида етказилган зарар оқибатлари бартараф этилди. 12:50 дан 22:00 гача газ, энергия ва сув таъминоти қайта тикланди. Бино томларини таъмирлаш бошланди.
Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жўнатилди.
Изоҳ (0)