Ижтимоий тармоқларда Стокгольмдаги ҳодисани фаол тарзда муҳокама қилишмоқда. У ерга мазаси қочган беморга ёрдам бериш учун Россия «тез ёрдами» етиб келган, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳайратланарли воқеа ҳақида Aftonbladet нашри Россия рақам белгиси туширилган «тез ёрдам» машинаси суратини олган гувоҳга таяниб хабар берган эди. Бундан ташқари, транспорт воситасидан тушган шифокорлар рус тилидаги ёзувлари бўлган форма кийиб олган.
Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги «тез ёрдам» машинаси Стокгольмдаги Россия элчихонасига тегишли деган фикрни билдирди. Улардан бири таъкидлашича, дунёнинг етакчи мамлакатларининг Стокгольмдаги элчихоналари ўз «тез ёрдам»ларига эга.
Шунингдек, баъзилар «тез ёрдам» машинаси Россия дипломатик муассасаси ходимларидан бирига ёрдам кўрсатиш учун етиб келганлигини тахмин қилди.
Рақам белгисига қараганда, транспорт воситаси Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтказилган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)