Россия президенти Владимир Путин Халқаро олимпия қўмитасининг россиялик спортчилар юзасидан чиқарган кескин қарорига ўз муносабатини билдирди.
Расман: Россия делегацияси қишки Олимпиадада иштирок этмайди. ХОҚ бу борада даҳшатли қарорлар чиқарди
Горкий автомобиль заводи ишчилари билан учрашув чоғида Путин россиялик спортчиларнинг Олимпиада—2018 да иштирок этишига қаршилик қилмаслигини билдирди, деб ёзди «Meduza».Биз тўсиқларга ҳеч бир шубҳасиз қаршимиз. Агар олимпиячилардан кимдир мусобақада алоҳида иштирок этишни истаса, уларнинг йўлига тўғаноқ бўлмаймиз.«Интерфакс»нинг Путинга таяниб ёзишича, кўплаб спортчилар Олимпиадада иштирок этиш учун бутун ҳаётини баҳшида этади. Шунинг учун ҳам давлат уларнинг иштирокини чекламайди ва бу борада ҳеч қандай тўсиқ қўймайди.Владимир Путин, Россия президенти
Ростини айтиш керак, бу масалада биз қисман айбдормиз, ўзимиз шунга имкон бериб қўйдик. Бу кемтикдан эса адолат билан фойдаланишмади. Чунки бизга бўлган айбловлардаги фактлар тўлиқ исбот қилинмаган.Аввалроқ Россия Давлат Думаси депутатлари Пхенчхан—2018 қишки Олимпиадасига бойкот қилиш кераклигини айтиб, бунга Россия билан алоқалари яхши бўлган бир қатор давлатларни ҳам даъват этишни бошлаганди.Владимир Путин, Россия президенти
Изоҳ (0)