Албания ва Косово ижтимоий тармоқлари, мессенжерларида Янги йил ва Рождество байрамларида терактлар содир этишга даъватлар ҳамда оммавий қирғинлар таҳдидлари пайдо бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Gazetа Express нашрига кўра, Telegram’нинг «Нашир ахборот агентлиги» номли гуруҳида ИШИД номидан байрамларда терактлар амалга оширишга чақириқлар тарқатилмоқда. Номаълум муаллифлар оммавий қотилликларни тайёрлаш учун «ҳали етарлича вақт борлиги»ни таъкидламоқда.
Мазкур даъватларда 2018 йил «қонли йил»га айланиши билдирилган. Шундай ёки шунга ўхшаш матнлар ижтимоий тармоқлардаги ёпиқ гуруҳларда ҳам тарқатилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)