АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-1B Lancer стратегик бомбардимончилари 6 декабрь, чоршанба куни Корея Республикаси ҳудудида КХДР билан чегара яқинида жойлашган ўқув-машқ нишонларига зарбалар берди, деб ёзади «ТАСС» Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб.
Мамлакат шимоли-шарқидаги Канвондо провинциясида жойлашган полигонга ўрнатилган нишонлар муваффақиятли тарзда урилди. Машғулотларда Жанубий Корея ҲҲКнинг F-15Ks ва КF-16s самолётлари ҳам қатнашди.
Бомбардимонлар Жанубий Кореяда АҚШ билан ҳамкорликда ўтказилаётган Vigilant ACE 18 ўқув машқларининг бир қисми бўлди. Ушбу машғулотларга тарихда биринчи марта бешинчи авлод қирувчилари жалб қилинган.
Аввалроқ Американинг B-1B стратегик бомбардимончилари АҚШ ва Жанубий Кореянинг катта кўламли қўшма ҳарбий ўқув машғулотлари доирасида Корея ярим ороли осмонидан учиб ўтиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)