2017 йилнинг 11—12 декабрь кунлари Москвада МДҲга аъзо давлатлар ижодий ва илмий интеллигенциялари XII форуми ҳамда «Ҳамдўстлик юлдузлари» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, деб ёзади «Казинформ».
Форумда қатнашиш учун Россия пойтахтига Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина ва Россия вакиллари келади.
Форумда марказий мавзу «МДҲда оилавий қадриятлар ва анъаналарни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашда гуманитар ҳамкорликнинг роли» бўлади.
Форум доирасида МДҲ мамлакатларининг бир қатор ижод ва илм-фан вакиллари МДҲнинг даватлараро бош мукофоти — «Ҳамдўстлик юлдузи» билан тақдирланади.
Изоҳ (0)