Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган тадбирда Конституция қабул қилинган кун мамлакат тарихидаги муҳим саналардан бири экани таъкидланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ва бошқалар Конституция ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимларга «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони тантанали топширилди.
Изоҳ (0)